Ассалому алайкум ҳурматли фахрийлар, азиз янгиҳаётликлар!
Авваламбор, барчангизни 9 май - «Хотира ва қадрлаш куни» , Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги билан чин қалбимдан самимий қутлайман.
Маълумки, юртимизда 9 май санасини «Хотира ва қадрлаш куни» сифатида кенг нишонлаш анъанага айланиб қолган. Ҳеч шубҳасиз, бу даҳшатли уруш бутун инсоният қатори бизнинг халқимизга ҳам мислсиз кулфат ва йўқотишлар олиб келди. Мана шу улуғ айём кунида ҳаммамиз энг аввало, уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг жанг майдонлари кўрсатган жасоратлари, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга ҳурмат бажо келтиришимиз лозим. Сиз муҳтарам фахрийларимизнинг урушдан кейинги оғир тикланиш йилларида қилган буюк хизматларингизни асло унутмаймиз.
Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Сизларнинг марду матонатингиз, меҳнатингиз, бугунги ва келгуси авлод учун ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Янгиҳаёт тумани ҳокими Хаёт Иногамов