Юртимизда уйғониш, яшариш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам нафаси кезиб юрибди.
Наврўз байрами табиат уйғониши, ҳаёт тантанаси ва баҳорий кўркамликни ифодалайди. Шу фаслда табиатдаги ўзгаришларга уйғун бўлиб, ҳаётимиз ҳам ўзгариб, янгиланиб бормоқда.
Қурилаётган янги-янги уй-жойлар, таълим, тиббиёт ва маданият масканлари, замонавий корхоналар, обод маҳаллалар туманимиз чиройига чирой қўшмоқда.
Туманимизнинг бу чиройини сақлаб туриш, унинг замонавий ва жозибадор қиёфасини яратиш, келажак авлодга озод ва обод маскан ҳолида етказиш барчамизнинг шарафли ва масъулиятли вазифамиздир.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азиз янгиҳаётликларни ушбу улуғ айём билан табриклайман.
Наврўз ҳар биримизнинг оиламизга тинчлик-хотиржамлик, битмас-туганмас куч-қувват ва фаровонлик олиб келсин. Хонадонингиздан файзу барака аримасин. Соғлик-омонлик сиз ва яқинларингизни ҳеч қачон тарк этмасин.
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳ.Иногамов