Бугун «Орият» маҳалласида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, ишчи гуруҳ аъзолари, туман ҳокими ўринбосарлари бошчилигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йиғилиш ўтказилди.
Унда туман миқёсида, хусусан, ички кўчалар, маҳаллаларда дарахт кўчатлари экиш, яшил замин яратиш, бунда фуқароларнинг ҳам фаоллигини ошириш ҳақида сўз борди.
Шундан сўнг ташкилот раҳбарлари ва кўнгиллилар иштирокида кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди. Кўпчиликнинг фаоллиги ва ташаббуси билан 200 га яқин павлония кўчатлари экилди.
Тадбирлар туман маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда. Шу ўринда фуқароларимиздан ҳам ушбу тадбирларда фаол бўлишларини сўраб қоламиз.