Куни кеча туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими ва туман ҳокими бошчилигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида кузатилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, ишларни ўз вақтида сифатли ижро этилиши бўйича назоратни кучайтириш, маҳаллабай ўрганиш ишларини ташкиллаштириш хусусида сўз бориб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.