Бугун эрталабдан туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ишчи гуруҳ масъуллари бошчилигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган навбатдаги саф йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ва ишчи гуруҳ масъуллари томонидан маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш, аҳоли билан мулоқотда уларнинг мурожаатларини тинглаш, БСК томонидан ишларни янада жадаллаштириш ва шу каби вазифалар хусусида сўз юритилди.