Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси масъули, туман ҳокими, сектор раҳбарлари бошчилигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда масъул корхона ва ташкилотлардан бириктирилган масъуллар иштирок этди. Йиғилишда маҳаллалар, хусусан, кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, аниқланган камчилик ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, ободонлаштириш ишларини жадал давом эттириш бўйича топшириқлар берилди.