Куни кеча туман ҳокими "Яшил макон" лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парвариши билан танишди. Масъулларга кўчатларни суғоришга жиддий эътибор қаратиш бўйича кўрсатма берди.
Шу билан бирга, туман ҳокими "Марҳамат" маҳалласида бўлиб, маҳаллада ташкил этилиши керак бўлган лойиҳа, маҳалла аҳлига яратилаётган шароитлар ва режалар хусусида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар бўлими ходими билан сухбатлашди, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларига қулоқ тутди.