«Яшил макон» акцияси давом этмоқда.
Куни кеча Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, «Сабр» ишонч маркази раҳбари, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари ҳамда фаол хотин-қизлар туманимизнинг Хушнуд маҳалласига дарахт кўчатларини экиб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшишди.
Тадбир давомида қўмита раиси маҳалла фаоллари, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари билан суҳбатлашиб, «Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!» деган олийжаноб ғояни қўллаб-қувватлаш, ушбу жараёнда фаол иштирок этишга чақирди.
Шунингдек, экилган дарахт кўчатларини парваришлаш, уларга доимий ишлов бериб туриш бўйича масъуллар, кўчабошилар ҳамда хонадон эгаларига кўрсатмалар берилди.