Бугун туманимизнинг барча маҳаллаларида барча ташкилот ва маҳалла фаоллари бир ёқадан бош чиқариб ҳашар ишларини олиб боришмоқда.
Жумладан, туманнинг марказий ва ички кўчалари, маҳалла ҳудудлари, кўп қаватли уйларнинг атрофи тартибга келтирилиб, чиқинди ва хазонлардан тозаланмоқда.
Туман ҳокими ҳам Дўстлик маҳалласида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Маҳалла фаоллари билан сухбатлашиб, тозалик ва озодалик йўлида барча жипслашиши кераклигини таъкидлади.
Ҳурматли тумандошлар!
Ҳашар ишларида сиз ҳам фаол бўлинг, ҳудудимизни обод масканга айлантиришда ўз ҳиссангизни қўшинг. Зеро, тозалик бор жойда файз-у барака бўлади!