Ҳашар-элга ярашар
Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида, туманимиз фуқаролари томонидан ҳам мунтазам ободонлаштириш, тозалаш ишлари олиб борилмоқда. “Чароғон” ва Ибрат маҳалла фаоллари ҳам ҳашар ишларига бош қўшиб, ўз ҳудудларини озода қилишга ҳисса қўшишмоқда.
Ҳашар тадбирлари давом этмоқда. Биз барча туманимиз аҳлини ҳашар тадбирларида фаол бўлишга чорлаб қоламиз. Зеро, тозалик бор жойда қут-барака бўлади.