info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ҳар бир фуқаро давлат эътиборида!

timeicon 09-01-2024

Ҳар бир фуқаро давлат эътиборида!

Янгиҳаёт туманининг Ал-Фарғоний маҳалласида бир неча йиллардан буён яшаш жойи аниқ бўлмаган Герман Хакимович Хусанбоев Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатига мурожаат қилди.

Мурожаатга кўра, фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжатини йўқотганлигига кўп йиллар бўлгани, уни тиклаш учун мутасадди ташкилотларга бориб туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасининг берилишини сўраган, аммо рад жавоби олган.

Депутат томонидан мазкур масала бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси мутасаддиларига мурожаат этилган.
Ал-Фарғоний МФЙ раиси ва Янгиҳаёт тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи билан биргаликда фуқаронинг ҳужжатлари тикланиб, паспорт берилди.

Ҳозирда фуқарони ишга жойлаштириш бўйича ишлар ҳам олиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech