Туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими ўринбосари, туман прокурор ўринбосари, қурилиш ва уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси масъул ходими бошчилигида бошқарув сервис компаниялари билан мавжуд дебитор қарздорликни қисқартириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда коммунал соҳа вакиллари, корхона ҳамда ташкилотлардан бириктирилган масъуллар ва бошқарув сервис компаниялари бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида шу вақтга қадар аниқланган камчилик ва муаммоларни зудлик билан бартараф этишга жиддий эътибор қаратиш, шунингдек, келгусидаги ишларни жадал давом эттириш бўйича топшириқлар берилди.