Қиш мавсумида аҳоли иситиш ускуналаридан нотўғри фойдаланиши оқибатида ёнғин хавфи, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўпроқ учраши барчамизга маълум.
Шу боис, Янгиҳаёт тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан аҳоли орасида профилактика ҳамда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.