Бугун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, туман ҳокими, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда қатор мутасаддилар туманимизда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича қилинган ишлар билан танишди.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида ижтимоий соҳа объектларида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, аҳоли муаммоларини ўрганган ҳолда, уларни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.