info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Аҳоли иштирокидаги "Жаҳолатга қарши – маърифат" тадбирлари давом этмоқда

timeicon 27-06-2025

Хусусан, куни кеча 329-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар "Маърифий тарғибот маркази" муассасаси ҳамкорлигида "Жаҳолатга қарши – маърифат" мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда “Минор” жоме масжиди имом хатиби иштирок этиб, очиқ мулоқот тарзида суҳбат олиб борди. Унда фарзанд тарбияси, одоб-ахлоқ, илм олишнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Ота-онага ҳурмат, Ватанга садоқат, маънавий поклик каби қадриятлар ёшларни турли бузғунчи ғоялардан асрашда муҳим омил эканлиги алоҳида таъкидланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech