info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Аҳоли иштирокида навбатдаги "Жаҳолатга қарши – маърифат" тадбири бўлиб ўтди

timeicon 25-06-2025

Бугун 331-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ва Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида "Жаҳолатга қарши – маърифат" мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби томонидан "Гулшанобод" ва "Марҳамат" маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан маънавий-маърифий ишлар олиб борилди.


Тадбир давомида фарзанд тарбияси, одоб-ахлоқ, илм олишнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Ота-онага ҳурмат, Ватанга садоқат, маънавий поклик каби қадриятлар ёшларни турли бузғунчи ғоялардан асрашда муҳим омил эканлиги алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, оиладаги тарбиянинг кучи ҳамда ота-онанинг фарзандга намуна бўлиши жамият барқарорлигига хизмат қилиши қайд этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech