Куни кеча 285-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, туман ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар "Маърифий тарғибот маркази" муассасаси ҳамкорлигида "Жаҳолатга қарши – маърифат" мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида диний бағрикенглик ва виждон эркинлиги тушунчаларининг мазмун-моҳияти, медиасаводхонликни ошириш, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни олиш ва тарқатишда эътиборли бўлиш, диний экстремизм ва терроризм каби ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ушбу чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамл