info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Аҳоли банглигини таъминлашда янгича тизим жорий этилмоқда

timeicon 17-07-2024

Аҳоли банглигини таъминлашда янгича тизим жорий этилмоқда

Куни кеча туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан маҳаллардаги ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда «Уйчи тумани тажрибаси» асосида маҳалларни ишсиз ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Бунда аҳоли ўртасида хатлов ўтказиш, тадбиркорлик субъектлари билан индивидуал тартибда ишлаш, ишга жойлаштириш натижаларини кунлик мониторингини олиб бориш, норасмий-банд бўлган аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ташкил этиш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ёшларга ер, субсидиялар, кредитлар ажратилишига кўмаклашиш бўйича «Маҳалла еттилиги» вакиллари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида марказий штаб ҳамда секторларда ишчи гуруҳ штабларини тузиш орқали ҳудудларда иш жараёнларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech