Янгиҳаётликлар учун қўшалоқ байрам
Хабарингиз бор, ҳар йили анъанавий тарзда мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга, ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Йил аёли» миллий танлови ўтказилилиб келинади.
Қувонарлиси, бу йилги танловнинг Республика босқичида туманимиздан икки аёл:
«Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли» номинацияси бўйича Янгиҳаёт тумани Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Гулнора Мирзахматовна Мурадова;
”Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинацияси бўйича Тошкент давлат шарқшунослик институти докторанти Шахноза Камолиддиновна Асқарова фахрли учинчи ўринга лойиқ кўрилиб тақдирланди.
Фурсатдан фойдаланиб, уларни ғалаба билан муборакбод этамиз ва келгуси фаолиятларида омадлар тилаймиз.