info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаётлик параспортчилардан яна бир ғалаба

timeicon 01-07-2025

“Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз бўйлаб сараланган 364 нафар параспортчи иштирок этди.

Мусобақа натижаларига кўра, Тошкент шаҳри жамоаси умумжамоа ҳисобида мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Жамоа жами 15 та медални қўлга киритди. Шундан 7 таси олтин, 4 таси кумуш ва 4 таси бронза медалидир.

Қувонарлиси шундаки, ушбу жамоа таркибида Янгиҳаёт туманидан ҳам параспортчилар иштирок этиб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

Фурсатдан фойдаланиб, уларни ғалаба билан муборакбод этамиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech