Янгиҳаётлик ҳожилар ва ёшлар бир даврага йиғилишди
«Марҳамат» маҳалласида туман имом-хатиби, «Нуроний» жамғармаси ҳамда Маҳаллалар уюшмасининг туман бўлими бошлиғи бошчилигида жорий йилда Ҳаж зиёратини ўтаб қайтган фуқаролар ва ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир бошланишида туман имом-хатиби сўзга чиқиб, «Ҳаж-2024» мавсумида юртдошларимиз учун яратилган меҳмонхона, хизмат кўрсатиш, овқатланиш, транспорт ва бошқа шарт-шароитлар юқори савияда ташкил этилганини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, муқаддас Ҳаж зиёратини адо этиб қайтган ҳожилар, туманимиз ёшлари ва маҳалла раислари ўртасида фарзандларни турли зарарли одатлардан асраш, ижтимоий тармоқлар орқали ёд ғоялар ва турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.