info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаётлик "Мирзо Улуғбек ворислари" эътироф этилди

timeicon 11-06-2025

Бугун туман ҳокимлиги биносида "Мирзо Улуғбек ворислари" Республика кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида туман ҳокими ўринбосари томонидан ғоя ва ишланма муаллифларига инновацион лойиҳаларни амалда татбиқ этиш, уни янада такомиллаштириш ва бу каби кўрик-танловларни ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш бўйича таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Тадбир сўнгида ушбу танловнинг 5 нафар туман босқичи ғолиблари эсдалик совғалари ва пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech