Янгиҳаётлик курашчилар ўртасида мусобақа ўтказилди
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг кураш тури бўйича «Прокурор кубоги» мусобақасининг сектор босқичи бўлиб отди.
Мусобақага «Янги Умид» маҳалласида жойлашган спорт маркази мезбонлик қилди. Беллашувларда 163 нафар ёшлар 58, 61, 65, 68 кг вазн тоифалари бўйича ўзаро куч синашди.
Тадбир якунида биринчиликни қўлга киритган бир гуруҳ иштирокчиларга диплом ва совғалар топширилди.