info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаётлик ибратли оилалар тақдирланди

timeicon 16-05-2024

Янгиҳаётлик ибратли оилалар тақдирланди

Янгиҳаёт тумани Хушнуд маҳалласида 15 май – «Халқаро оила куни» муносабати билан «Ибратли оила» кўкрак нишонига тавсия этилган намунали оилаларни ҳамда «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик танлови туман босқичи иштирокчиларини, шунингдек, маҳаллада 50 йилдан ортиқ бирга яшаб келаётган намунали оила вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда «Ибратли оила» кўкрак нишонига тавсия этилган намунали оилалар ҳамда «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловининг ғолиблари Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокими, туман ҳоким ўринбосари томонларидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech