Янгиҳаётлик хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилишда манзилли ишлар олиб борилмоқда
Хусусан, куни кеча туманимизнинг «Янгиҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка қизиқишини орттириш бўйича амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Халқ банки филиалининг ходимлари ва бошқа масъуллар томонидан маҳаллада ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилиб, қарорларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда бу борада амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.