Янгиҳаёт туманидаги "Аёллар дафтари"га киритилган, ишсиз ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган оромгоҳда семинар-тренинглар ташкил этилди.
Тренинглар давомида хотин-қизларга тадбиркорлик сирлари, касбий лаёқатларини ошириш, ўзини ривожлантиришга оид зарур билим ва маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга бу борадаги тегишли қарорлар мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Ушбу ташаббус хотин-қизларнинг дам олишини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик бўйича кўникмаларини шакллантириш ва психологик қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнади.