Янгиҳаётлик 58 нафар битирувчилар олийгоҳни нақд қилиб қўйишди
Гап шундаки, туманимиз мактабларида таҳсил олаётган 58 нафар битирувчи ёшлар Америка, Корея, Буюк Британия ва Россия каби давлатларининг нуфузли олийгоҳлари ва уларнинг юртимиздаги филиалларига муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди.
Қувонарлиси, уларнинг кўпчилиги ўзларининг билиму салоҳияти сабаб грант асосида хорижнинг топ университетида ўқиш имкониятини қўлга киритди. Бу эса мамлакатимиз ривожи йўлида ташланган дадил қадамлардир.
Фурсатдан фойдаланиб, ўқувчиларимизнинг ота-оналари ,шунингдек, билим эгаллаш йўлида ўз ҳиссасини қўшган устозларига миннатдорчилигимизни изҳор этамиз!