Янгиҳаётлик 17 нафар мактаб битирувчиси муддатидан олдин талаба бўлди!
Янгиҳаёт туман халқ таълими тасарруфидаги 2-, 3-, 8-, 32-, 285-, 331-умумтаълим мактабларининг билимли ва шижоатли 11-синф битирувчилари муддатидан олдин хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
Бўлажак талабалар AҚСҲ, Россия, Япония, Малайзия, Полша ва Туркия каби давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқиш имкониятини қўлга киритдилар.
Янгиҳаёт туманининг фахри бўлган ёшларимизга муваффақият муборак бўлсин! Уларнинг ота-оналари ва мураббийларига туман ҳокимлиги номидан ташаккур билдирамиз!