Куни кеча "Навқирон" маҳалласидаги 305-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Наврўз байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда боғча тарбияланувчилари томонидан байрам дастури намойиш этилди. Тадбирга таклиф этилган меҳмонлар ва ота-оналар эса кичкинтойларнинг турли рақслари ва қизиқарли саҳна кўринишларига гувоҳ бўлишди.