info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаётда “Маҳалла лигаси” спорт мусобақаси бўлиб ўтди

timeicon 21-07-2025

Янгиҳаёт тумани спорт мактабида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ёши катта авлоднинг ёшларга намуна бўлишини таъминлаш мақсадида “Маҳалла лигаси” спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу мусобақада туманимиз маҳаллаларида истиқомат қилувчи 30 ёшдан ошган фуқаролар спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Тадбир якунида эса мусобақанинг туман босқичи ғолиблари аниқланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech