Янгиҳаётда маҳалла банкирлари ва улар билан бирга ишлайдиган «ёрдамчи - агентлар» фаолияти йўлга қўйилади
Гап шундаки, туман ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Марказий банк масъул ходими, банк раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокимлиги ҳамда банк раҳбарлари ўртасида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланганлиги ҳамда томонларнинг аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида «маҳалла лойиҳаси» дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳамда кредит ресурсларини банклар ва маҳаллалар кесимида тақсимлаш тартиби, масъул идоралар ҳамкорлиги ҳамда вазифалар самарадорлигини янада ошириш ,шунингдек, тумандаги банк хизматлари марказларида маҳаллабай ишлаш бўлимларини ташкил этиш, уларга «маҳалла банкирлари»ни тайинлаш ва ҳар бир маҳаллада «ёрдамчи-агентлар» танлаб олиш каби масалалар муҳокама қилинди.