info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаётда “Ибратли оила” кўрик-танловининг ғолиблари тақдирланди

timeicon 17-05-2025

15-май — Халқаро оила куни муносабати билан туман ҳокимлигида “Ибратли оила” кўрик-танловининг республика ва туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ушбу танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлган 7 нафар намунали оилага “Ибратли оила” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари туман ҳокими томонидан тантанали тарзда топширилди.

Шунингдек, маросимда ушбу ибратли оилаларнинг жамиятда соғлом ва барқарор оила муҳитини шакллантириш, оила институтини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва уларни ёш авлодга йетказиш йўлида қўшаётган муносиб ҳиссаси юксак эътироф этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech