info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаётда «Хавфсиз ва соғлом пойтахт» тадбири доирасида профилактик ишлар олиб борилмоқда

Янгиҳаётда «Хавфсиз ва соғлом пойтахт» тадбири доирасида профилактик ишлар олиб борилмоқда
timeicon 18-01-2025

Янгиҳаётда «Хавфсиз ва соғлом пойтахт» тадбири доирасида профилактик ишлар олиб борилмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда шаҳримиз бўйлаб «Хавфсиз ва соғлом пойтахт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ушбу комплекс тадбирлар доирасида бугун Янгиҳаёт тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан 2-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбир давомида туман ИИО ФМБ бошлиғи гиёҳвандликка қарши иммунитетни пайдо қилиш, кучли таъсир қилувчи дорилар истеъмолига муросасиз муносабатни шакллантириш, Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг олди-сотдисига аралашиб қолмаслик ҳақида иштирокчиларга тушунтиришлар бериб ўтди.

Бундан ташқари, тадбирда ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш, кибергигиена кўникмаларини шакллантириш ҳамда кибер фирибгарлардан ҳимояланиш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech