info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаёт туманида “Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда "Оқила аёллар" ҳаракатининг ўрни” мавзусида форумлар ўтказилмоқда

timeicon 27-06-2025

Янгиҳаёт туманида “Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда "Оқила аёллар" ҳаракатининг ўрни” мавзусида форумлар ўтказилмоқда

Хусусан, куни кеча ана шундай мавзуда 566-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида навбатдаги форум бўлиб ўтди. Унда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман тарғибот гуруҳи раҳбари, "Оқила аёллар" ҳаракати йетакчилари ва аъзолари, "Аёллар маслаҳат кенгаши" вакиллари ҳамда "Олчазор" ва "Йорқинҳаёт" маҳаллаларида яшовчи фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Дастлаб, форумда “Оқила аёллар” ҳаракати томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот тингланди. Шундан сўнг, “Оқила аёллар” ҳаракат аъзоларининг келгусидаги фаолият йўналишлари белгилаб берилди.

Тадбирнинг иккинчи қисми эса миллий қадриятларимизни улуғлашга бағишланди. Унда иштирокчиларга турли саҳна кўринишлар ва миллий рақслар намойиш этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech