Туманимизнинг 330-сонли умумтаълим мактабида "Намунали маҳалла" лойиҳасини амалга оширишга бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент шаҳар туман бўлинмалари ходимлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ва "маҳалла еттилиги" аъзолари иштирок етди.
Ўқув семинари давомида иштирокчиларга "Намунали маҳалла" лойиҳаси доирасида маҳаллада маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, семинарда "Намунали маҳалла" лойиҳасининг асосий мақсади ва вазифалари, "маҳалла еттилиги" аъзоларининг бу борадаги масъулияти ҳамда лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.