“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Янгиҳаёт тумани ҳокими Хаёт Иногомов ва Америка технологиялар университети ректори Саид Ирандуст ўртасида ҳамкорликка оид ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Маросимда тумандаги умумтаълим мактаблари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Меморандум орқали томонлар узлуксиз таълим, давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш, инклюзив таълим ва жамоатчиликни жалб қилиш, самарали таълим имкониятларини яратиш, касбий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишларда биргаликда ишлашга келишиб олди.
Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2024-йил 17-июл куни қабул қилинган ПҚ-261-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.