Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида туман ҳокими бошчилигида навбатдаги қабул бўлиб ўтди.
Унда ўз масаласи юзасидан кўп бора мурожаат қилган "Янги Чоштепа", "Чорбоғ", Ибрат, Хўжа Учқун ва "Жалоир" маҳаллаларидан 10 нафар фуқаро иштирок этди. Фуқаролар уй-жой, моддий ёрдам, фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш каби масалалар билан мурожаат қилди.
Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва тегишли тартибда ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.