Куни кеча Янгиҳаёт тумани ҳокими раҳбарлигида туман халқ таълими бўлими масъуллари ва мактаб директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда мактаб ўқувчиларини касбга ўргатишни ташкил етиш механизми ва туманда жойлашган умумтаълим мактабларида замонавий касбларга ўргатишни жорий етишга доир масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўқувчиларга иккинчи хорижий тилни ўргатиш бўйича 8-умумтаълим мактабида франсуз тили ҳамда 285- ва 329-мактабларда корейс тилини ўқитиш бўйича тузилган режа ва дастурлар кўриб чиқилди.