info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Янгиҳаёт тумани мактабларида "Smart School" тизимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди

timeicon 28-04-2025

Бугун туман ҳокими ва туман ИИО ФМБ бошлиғи бошчилигида таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда масъул раҳбарлар, барча умумтаълим мактаблари директор ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Дастлаб, йиғилишда Янгиҳаёт туманида босқичма-босқич Олмазор тумани тажрибаси асосида "Смарт Счоол" тизимини жорий этишга тайёргарлик кўриш ва синфхоналарга видеокузатув камераларини ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу тизим ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар ва мактаб маъмурияти ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг дарслардаги фаоллигини кузатиш, шунингдек, салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш, дарслардаги фаоллигини ошириш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech