Туманимизда Янгиҳаёт тумани ички ишлар бўлимининг 4-сонли янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, туман сектр раҳбарлари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар янги бинонинг очилиши ҳудуд аҳолисининг тинч ва осойишта ҳаётини, фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашди.
Мазкур ички ишлар бўлими “Жалоир”, “Хўжа Учқун”, “Бинокор”, Хушнуд, “Тошкент”, “Янги гулзор” ва “Чортоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган жами 28 минг 500га яқин аҳолига хизмат кўрсатиши белгиланган.