Маълумки, туманимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотидан узилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва электр энергияси таъминотида юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан Янгиҳаёт тумани электр таъминоти корхонасида тезкор штаб тузилди.
Бугун туман ҳокими ва 2-сектор раҳбари мазкур штаб фаолияти билан танишишди. Масъуллар билан электр таъминоти бўйича мурожаатларга эътиборли бўлишни, узилиш ҳолатлари юзага келган вазиятда тезкорлик билан чора кўришни таъкидлаб ўтишди.