info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

ЯНГИҲАЁТ ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКСИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

ЯНГИҲАЁТ ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКСИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
timeicon 08-07-2022

Юртбошимиз жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи чоғида соҳани такомиллаштириш. Хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларни ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.

Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан тушунтириш мақсадида 28-29 март кунлари Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари иштирокида Янгиҳаёт туманида ўтказилган учрашувда туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этишди.

Туман давлат солиқ ингспексияси томонидан 2022 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган айрим маълумотларга эътиборингзни қаратсак. Давлат солиқ инспексияси мутахассислари томонидан туманда жами 8 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилди.

Учрашувларда қарийб 312 нафар тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Айни пайтда туманда 1188 тага яқин тадбиркорлик фаолият кўрсатади. Йил бошидан буён “Солиқчи кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 1188 та корхонанинг 176 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 120 тадан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Янгиҳаёт туман давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 355 та корхонадаги 849 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 13 нафар, Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 826 нафар, қурилиш корхоналарида 7 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 3 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва буджетга 610,2 миллион сўм қўшимча маблаг йўналтирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмурчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда.

Хусусан, 2020 йилда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мол-мулк солиғи эса 2 фоиздан 1,5 фоизга туширилди. Айланмадан олинадиган солиғи ставкаси ўтган йилги фоиздан сақлаб қолинди. Натижада, Янгиҳаёт тумани тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари туманда 1,5 баравар кўпайган бўлса, Айланмадан олинадиган солиғи тўловчилари сони 1056 тадан 1188 тага етди.

Жорий йилнинг 2-чорагида “Солиқ-ҳамкор” дастури орқали туман ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузурликлари тўғрисида жами 83 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар юзасидан 83 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди.

2022-йилнинг 2-чораги давомида тушган ушбу мурожаатларнинг барчаси ўз тасдиғини топди.

Мурожаат қилган 83 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкасига 24,5 млн. сўм пул маблағлари белгиланган тартибда ўтказиб берилди.

Ўтган 6 ой мобайнида 11 та корхоналарга ер солиғи, 17 та корхонага мол-мулк солиғи, 58 та корхонага ижтимоий солиқ ва 2 та корхонага айланмадан олинадиган солиқ учун солиқ тўловларидан имтиёз қўлланилди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Янгиҳаёт тумани Давлат солиқ инспексияси ходимлари “Солиқчи-кўмакчи ” тамойили асосида сизларга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар. Бизга мурожаат қилинг барча саволларингизга жавоб беришга ва билмаганларингизни ўргатишга астойдил кўмаклашамиз

Янгиҳаёт тумани Давлат солиқ инспексияси бошлиғи Ибрагимов Акбархон Акрамхонови

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech