Куни кеча Янгиҳаёт туман ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабулда 15 киши ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Хусусан, субсидия, "Темир дафтар"га кириш, тадбиркорлик, контракт тўлови, моддий ёрдам ва бошқа масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари ва таклифлари кўриб чиқилди. Мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддилар зиммасига вазифа юклатилди.
Қувонарлиси, "Янги Турмуш" маҳалласи фуқароси Ҳакима Йўлдошева фарзандини боғчага жойлаштириш ва "Aёллар дафтари"га кириш бўйича қилган мурожаати ижобий ҳал этилганидан мамнун бўлиб, масъулларга ўз миннатдорчилигини билдирди.