Янгиҳаёт туман ҳокимлигида ҳоким ёрдамчилари иш фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман прокурори катта ёрдамчиси ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари иштирок етиб, ҳоким ёрдамчилари ўз иш фаолиятига оид ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ижросини тўғри йўлга қўйишлари бўйича тегишли кўрсатмалар бердилар.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг хизмат вазифалари давомида қонун бузилиши ва коррупсия ҳолатлари бўлишига йўл қўймасликлари қатъий таъкидланди.