Янгиҳаёт туман ҳокимиятида Оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ нормалари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган хотин-қизларни қайтаришга бағишланган "Соғинч" лойиҳаси тўғрисида туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан тушунтириш берилди.