Туманимиздаги коммунал соҳа бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Янгиҳаёт туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Коммунал соҳа ва бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этган мажлиснинг асосий мавзуси куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга қаратилди.
Шунингдек, йиғилишда масъулларга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»ни ўтказиш ҳамда аҳоли муаммоларини ўрганишга доир топшириқ берилди.