info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

“Янгиҳаёт ёшларни севади” консерт дастури бўлиб ўтди

timeicon 28-06-2025

Куни кеча “Йошлар ойлиги” доирасида 30-июн — “Йошлар куни” муносабати билан Янгиҳаёт туман ҳокимлиги ҳамда туман маданият маркази ҳамкорлигида “Янгиҳаёт ёшларни севади” номли кўтаринки руҳдаги консерт дастури ташкил этилди.

Тадбир “Меҳрибоғ” 24/7 савдо ва хизмат кўрсатиш майдонида бўлиб ўтди. Консертда “Янги Юлдузлар” болалар ижодий жамоаси, “Сиянурий Корейс” жамоаси, хушовоз хонандалар ҳамда санъат ва ижод соҳаси вакиллари иштирок этиб, томошабинларга байрамона кайфият улашишди.

Шунингдек, консерт давомида саҳнада турли куй-қўшиқлар ҳамда рақслар намойиш этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech