Бугун 329-умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси мактаб ўқувчилари билан норасмий доирада суҳбат олиб борди. Суҳбат давомида ёшлар ўз ҳуқуқлари ва қонунчиликка доир барча масалаларда соҳа одамидан жавоб олиш имконига эга бўлдилар.
Шунингдек, Ёшлар парламенти раиси ўзининг ўқиш даври ва шахсий ривожланиши ҳақида ҳам сўз юритиб, ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.