Бугун эрта тонгдан туман ҳокими бошчилигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан «Янги умид» маҳалласида навбатдаги саф йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ободонлаштириш ишларини жадал давом эттириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, туман ҳокими маҳаллалардаги кўп қаватли уйлар, хусусан, ертўлаларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишди. Фуқаролар билан суҳбатлашиб, мурожаатлар юзасидан масъулларга топшириқлар берди.