info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

"Янги Умид" маҳалласида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

timeicon 09-04-2025

Куни кеча "Янги Умид" маҳалласида туман дин ишлари бўйича бош мутахассиси, маҳалла фаоллари ва хотин-қизлар иштирокида "Диний бағрикенглик—тинчлик гарови" номли туркум учрашув ўтказилди.

Тадбир давомида ёшларни жамиятга зид бўлган ғоялар таъсиридан асраш, гиёҳванд моддалар олди-сотдиси ва истеъмолига аралашиб қолмаслик ҳамда internet тармоқлари орқали уни тарғиб қилиб қўймаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг аҳамияти, диний бағрикенглик ва виждон еркинлиги тушунчаларининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech